Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Ҳавас кўчасининг асфальт қилинмагани сабабли ёғингарчилик вақтида аҳоли қийналаётганидан шикоят қилинган хабар тарқалган эди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур муаммо мутассадилар томонидан назоратга олинганини ва жорий йилнинг 3 чорагида Дастур асосида босқичма-босқич асфальтлаш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.