Расмий муносабат

Facebook ижтимоий тармоғида “Ўқчи-Олмазор” маҳалласининг бузилиши муносабати билан аҳоли Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси ҳудудидаги “Discovery Invest” компанияси томонидан қурилган «Обод Макон» турар-жой комплексидаги 37 ва 57-уйларга кўчирилгани, ҳудудда кўча ёритгичлари ўрнатилгани , бироқ ҳужжатларда мавжуд камчиликлар туфайли мазкур иншоот “Тошшаҳарнур”га топширилмагани сабабли марказий кўчаларда ёритиш тизими йўқлиги учун кўчалар қоронғу-зимистон эканлигидан фуқаро томонидан шикоят қолдирилган.
Мазкур масала юзасидан мутасаддилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, фуқаронинг шикояти ижобий ҳал қилинганлиги ва ҳудуддаги кўча ёритгичлари “Тошшаҳарнур” томонидан ёқиб берилганлигиги маълум қиламиз.