Республика ишчи гуруҳи вакиллари Яшнобод тумани, «Дўстобод» махалласидаги фуқаролар йиғини ходимлари билан биргаликда хатлов жараёнини олиб бормоқда. 

Ҳозирги вақтга қадар «Дўстобод» маҳалласининг 2559 та хонадондан 146 та хонадони мукаммал ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 94 та камчиликлар аниқланиб, улардан 86 таси шу куннинг ўзида бартараф этилди.

Хусусан, 47 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтиб, бепул дори-дармонлар билан таъминланди,  3 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 2 та хонадоннинг оилавий можароси олди олинди, 9 нафар фуқаро озиқ- овқат ва 8 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу жараёнларнинг мақсади сўровномаларни тўлдириш ва мавжуд муаммоларга ечим топишдир.

Айни дамларда хатлов жараёни бошқа маҳалларда ҳам давом этмоқда.