Сайёр суд

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Яшнобод тумани ИИОФМБ мажлислар залида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Яшнобод тумани судининг жиноят ишлари бўйича судьяси У. Ханаев, туман прокурори ўринбосари М.Рахматхўжаев, туман прокурори ёрдамчиси Б.Бобоқулов, туман ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.Заҳидов, Тошкент шаҳар ИИББ Пробация бошқармаси ўринбосари подполковник У. Шайханов, туман Пробация бўлими бошлиғи подполковник Е.Молдаташов ва Яшнобод тумани ИИО Пробация бўлими инспекторлари ҳамда 137 нафар маҳкумлар иштирок этди.
Сайёр суд мажлисида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг 02.10.2022 йил кунидаги 126 – сонли фармойишига асосан Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилаётган “Пробация-2022” ойлиги хусусида сўз юритилди. Жумладан, пробация назоратида турувчи шахслар иш ва яшаш жойидан текширилиб, улар билан суҳбат уюштирилди. Мажлис иштирокчилари маҳкумларнинг ишга жойлашиш, фуқаролик паспортини олиш каби ўзларини қизиқтирган ижтимоий-ҳуқуқий масалалар бўйича судьялардан керакли маслаҳат ва жавобларни олдилар.
Шунингдек, сайёр суд жараёнида Яшнобод тумани ИИОФМБ Пробация бўлими томонидан жиноят ишлари буйича Яшнобод туман судига киритилган 21 нафар шахснинг тақдимномаси кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазо ўташ даврида аҳлоқан тузалиш йўлига ўткан, меҳнатга ҳалол мунособатда бўлиб келган ва содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 18 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.

Яшнобод тумани ИИОФМБ