Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Тарновбоши маҳалласида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси ҳамда «Соғлом авлод учун» халқаро жамғармаси ҳамкорлигида аҳоли, жумладан, ёшлар ва хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Ушбу хайрли тадбирда тўққиз юздан зиёд аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга эришилди. Аниқланган касалликларни даволаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz