Спорт-соғлиқ гарови

Яшнобод туманида жорий йилнинг 23-27 август кунлари спортнинг мини футбол тури бўйича Тошкент шаҳар “Ҳоким кубоги” мусобақасининг саралаш ўйинлари ўтказилади.

Яшнобод туман ҳокимлиги, туман туризм ва спорт бўлими томонидан ўтказиладиган мусобақаларда 58 та маҳалладан жамоалар иштирок этиши белгиланган.

Регламентга кўра, ўйинларда 18-30 ёшдаги хаваскор ва профессионал футболчилар иштирок этиши мумкин.

Туман саралаш босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоа Тошкент шаҳар “Ҳоким кубоги” мусобақасининг финал босқичига чиқади.

Яшнобод туманининг саралаш ўйинлари бугун 23 август куни соат 17-00 бошаланади.