ТАДБИРКОРЛАРГА — КЕНГ ИМКОНИЯТ!

Куни кеча Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Р.Жўраев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Рахманов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан таркиб топган ишчи гуруҳи Яшнобод туманига ташриф буюриб, тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишдилар.

Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги
ПҚ-3928-сонли қарори ижроси юзасидан аввал хусусийлаштирилган корхоналарнинг ҳолати билан яқиндан танишдилар. Жумладан, мутахассислар олтита корхонада бўлиб, тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашишди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz