“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.

Ҳурматли Яшнобод туман фуқаролар!

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024-йил 1-мавсуми якунланди.

Яшнобод тумани бўйича «Очиқ бюджет” электрон ахборот портали орқали 367 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, жами тўпланган овозлар сони 25 527 тани ташкил этди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 20 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.