АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР!

Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Жумладан, бугун эрталаб Яшнобод туман ҳокимлигида ҳам байрамга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими Дилмурод Турдиев очди ва олиб борди. Дилмурод Раҳматжонович хотин-қизларимизнинг нафақат туман, балки мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссалари ҳақида тўхталаркан, уларни баҳор ва яшариш, гўзаллик ва нафосат байрами билан табриклади.

Йиғилиш якунида аёлларимизга гулдасталар ва совғалар топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz