Тезкор йиғилишда камчиликлар муҳокама қилинди

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов, Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов, ИИО ФМБ бошлиғи О.Каимходжаев томонидан Яшнобод тумани маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг муҳокамаси ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда округ раҳбарларига ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Масъулларга айни вақтда Яшнобод туман ҳокимлигида штаб ташкил қилинганлиги ва маҳаллаларда қилинаётган ишларни штабга ўз вақтида ва тўлиқ шаклда тақдим этиш ўта муҳимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.