“Тошкент шахар прокурори ва ёшлар” учрашуви

Яшнобод туманида жойлашган «Ишга марҳамат» мономарказида “Тошкент шахар прокурори ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, туман сектор раҳбарлари ва туман Халқ қабулхонаси мудири иштирокида Яшнобод тумани ёшлари билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглади.

Мазкур учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш, ҳамда ёшларни қизиқтирган бошқа турли саволлар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, тушунтиришлар берилди.

Учрашувда бир гуруҳ ёшларга «Ёшлар дафтари» жамгармасидан контракт пули ҳамда сафарбарлик ҳизмати тўловлари амалга оширилганлиги бўйича сертефикатлар топширилди.