Саноқли кунлардан сўнг бўлиб ўтадиган сиёсий жараён — Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кунига жойларда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда номзодлар ҳамда сайловчилар учрашувлари давом этяпти.
Куни кеча 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева тумандаги “Беҳизор”, “Тарновбоши”, “Янгиқўрғон”, Чўлпон номли маҳаллалар ва туманда “Нуронийлар” шифохонасида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
Манба: www.yashnobodnews.uz