ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИК

Бугунги кунда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги маҳаллалари ва ижтимоий объектларида ҳақиқий аҳвол, аҳоли турмуш шароити қандай? Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва йўл хўжалиги, энергия, сув таъминоти, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий турмуш тарзидаги мавжуд муаммолар нималардан иборат? Шу каби саволларга жавоб топиш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш борасида Яшнобод туман ҳокимлиги талайгина ишларни амалга оширяпти.

Ҳурматли яшнободликлар! Сизларни қандай муаммо ва камчиликлар қийнамоқда? Уларнинг ечимини топиш, муаммоларни бартараф этиш йўлида туман ҳокимлиги Сизлар билан амалий ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Яшнобод тумани аҳолисининг ҳар бир мурожаатини ўрганиш, муаммоларни қисқа фурсатда ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими Хожиакбар Камалитдинович Тиллашайховнинг телеграмм канали ишга тушди.

Сиз ўз таклиф, шикоят ва мурожаатингизни  @murojaatlaruchun  манзили орқали йўллашингиз мумкин. Унда мурожаат қилувчи фуқаронинг исми-шарифи, яшаш манзили тўлиқ кўрсатилиши шарт.

Мурожаатларингиз натижасини https://t.me/YASHNOBODTUMANI манзили орқали билиб олишингиз мумкин.
Манба: www.yashnobodnews.uz