“ШОҲИМАРДОН” — “ЭНГ ФАОЛ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ!

Коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда жамиятимизнинг жуда долзарб вазифалардан биридир. Унга қарши курашиш бўйича туманда идоралараро комиссия тузилган бўлиб, мазкур комиссия фаол иш юритиб келмоқда.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Беҳизор” маҳалласида фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича “Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги мавжуд 58 маҳалла фуқаролар йиғинлари иштирок этди.

Танлов якунига кўра, “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғини (раиси Камолиддин Ортиқов) ғолиб, деб топилди.  “Дўстобод” (раиси Маъруф Шодиев) ҳамда “Тонг” (раиси Шоҳиста Алимова) маҳалла фуқаролар йиғинлари кейинги фахрли ўринларни эгаллади.

Энди “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари Тошкент шаҳар босқичида Яшнобод тумани шарафини ҳимоя қилишади.

Манба: www.yashnobodnews.uz