Шу кунларда Яшнобод туманининг “Уйсозлар” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунларда Яшнобод туманининг “Уйсозлар” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан анча абгор холатга келиб қолган йўлларга асфальт ётқизилиб, бордюрлар ўрнатилмоқда. Ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов “Уйсозлар” маҳалласидаги иш жараёнлари билан танишар экан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Б. Рахманкулов мазкур ҳудудда барпо қилинган ноқонуний қурилмаларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

✍️ Яшнобод тумани хокимлиги матбуот хизмати