Эҳтиёжманд оилаларда яшовчи хотин-қизларни аниқлашнинг асосий мезонлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарорига асосан, Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

➖кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

➖ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

➖ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

➖ икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

➖ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Танловда иштирок этиш учун 2021 йил 8 июнь кунига қадар Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” (https://aziz-ayol.uz/) ахборот тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали рўйхатдан ўтишингиз ҳамда мезонлардан бирини тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шалдаги ҳужжатлар яъни, туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик ҳақидаги ва бошқа ҳужжатларни юклашингиз керак бўлади.