Яшил макон

Яшнобод тумани Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими билан хамкорликда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда жадал ишлар олиб бормоқда.

Хусусан туманимиздаги «Катта Янгиобод», «Шохимардон», «Қўйлиқобод», «Ойдинкўл», «Нодира», «Донишманд», «Бунёдкор», «Бирлашган» маҳалласида яшовчи кам таъминланган хонадонларга 5 тупдан мевали дарахтлар кўчатлари бепул тарқатиш ишлари йўлга қўйилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинган бу ишлар Яшнобод туманининг барча маҳалаларда давом этмоқда.