Яшнобод туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчиси 11 ёшли Ҳамроева Саидахон 7,0 балл билан халқаро «IELTS» сертификатига эга бўлди.

Яшнобод туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчиси 11 ёшли Ҳамроева Саидахон 7,0 балл билан халқаро «IELTS» сертификатига эга бўлди.

Туманимиз фахрини табриклаш учун мактабга ташриф буюрган Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманкулов Саидахонни ғалабаси билан табриклаб, унга таълим-тарбия берган устозлар ва ота-оналарга самимий миннатдорчилик билдирди.

Саидахондек болажонлар Ҳукуматимиз эътиборида бўлиши ҳамда қўллаб қувватланиб, рағбатлантирилиши зарур.

Зеро, бу каби фарзандларимиздан келгусида юртимизга фойда тегадиган кадрлар етишиб чиқаверади.

Қизимизга таълим-тарбия берган ота-онаси ҳамда устозларига ташаккур билдирамиз.