ЯШНОБОД ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 237-сонли мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилади.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотида 7 та гуруҳ  фаолият юритади.

Таълим масканида иш тартиби: 5 кун 10,5 соат  (соат 07:30 дан 18:00 гача).

Давлат мактабгача таълим муассасасида болалар учун таълим-тарбия жараёни ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилган.

Таълим-тарбия жараёнида ҳар бир боланинг ички салоҳияти ҳисобга олинади. Таълим масканида болажонларнинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид Давлат талаблари асосида ҳамда Давлат ўқув дастурига мувофиқ уларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун қулай  шарт-шароитлар яратилган.

237-сонли мактабгача таълим ташкилоти манзили:

Яшнобод тумани, Авиасозлар 2-мавзе, 7-уй.  

Мурожаат учун телефон:  91-945-20-23.

Манба: www.yashnobodnews.uz