Яшнобод тумани хокими Б.Рахманкулов томонидан «Ал-Бухорий» маҳалласида жойлашган 282-мактабининг фаолияти ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида туман ҳокими мактабда давоматни таъминлаш бўйича алоҳида чоралар белгилаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди, ҳамда сурункали равишда мактабга келмаётган болалар бўйича, ҳар бир оила билан индивидуал равишда ишлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек мактаб ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ва мактабда яратилган шароитлар, улардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.