Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг Янги йил табриги

Ҳурматли яшнободликлар!

Қадрли дўстлар!

Жонажон Ватанимизга Янги – 2020 йил кириб келмоқда.

Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман…

…2019 йилда барча соҳаларда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта ўзгаришларни амалга оширдик. Туманимизда замонавий корхоналар иш бошлади, юзлаб янги иш ўринлари очилди. Таълим ва тиббиёт масканлари бунёд этилди.

Ишонаманки, Янги — 2020 йилда ҳам ўз олдимизга қўйган улкан мақсад ҳамда режалардан оғишмасдан диёримизни янада обод ва кўркам қилиш йўлида самарали меҳнат қиламиз. Тадбиркорлик ва хусусий мулкни қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттирамиз. Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз. Хонадонларимиз фариштаси бўлган нуронийлар, опа-сингилларимиз ва ёшларимизга ғамхўрлик кўрсатиш доимо бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

Азиз ва муҳтарам дўстлар!

Халқимизнинг барча орзу-ниятлари ушалсин!

2020 йилнинг қадами қутлуғ келсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz