Яшнобод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг тўқсон тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенатининг Ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлари ва лойиҳаларни манзилли ўрганиш ҳамда ижроси устидан самарали назоратни йўлга қўйиш бўйича тавсиялари муҳокама қилинди.

Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳудуд бўйича белгиланган ҳар бир лойиҳа ва чора тадбирни манзилли ўрганиш ҳамда уларнинг ижроси устидан самарали назоратни амалга ошириш бўйича янги тизим ишлаб чиқилган бўлиб депутатларга таништирилди.

Мазкур сессияда мутасадди раҳбарларнинг:
Яшнобод тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2023 йилги фаолияти ва 2024 йилдаги устувор режалари тўғрисида;

Экология ва атроф-муҳит мухофаза қилиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича амалга оширилган ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлари тўғрисида;

Яшнобод туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида;

Яшнобод туманида “Махсустранс” корхонаси томонидан туманда маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, аҳолининг кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ва мавжуд қарздорликларни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлари кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.