“ЯШНОБОД” ФУТБОЛЧИЛАРИ “ПАХТАКОР” ЁШЛАРИ БИЛАН ЎЙНАДИ

Айни кунларда Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига баҳсларида қатнашаётган “Яшнобод” футбол клуби аъзолари 2-тур ўйинига ҳозирлик кўришмоқда. Тақвимга кўра, яшнободликлар дастлабки учрашувни сафарда ИВВнинг “Академия” вакилларига қарши ўтказиши лозим эди.
Аммо мезбонлар ўйин учун футбол майдони тақдим этмаганликлари боис, унда “Яшнобод” жамоаси фойдасига техник ғалаба (0:3) ёзиладиган бўлди.
Энди яшнободликлар иккинчи турда Сергели туманининг LSF футболчилари билан куч синашади. Учрашув 24 апрелда сафарда бўлиб ўтади.
Мазкур ўйин олдидан Азиз Файзиев шогирдлари Қибрайда “Пахтакор” жамоаси ўринбосарлари билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Унда ягона гол ёш пахтакорчиларга ғалаба келтирди.
Манба: www.yashnobodnews.uz