Ёшлар билан учрашув

Яшнобод тумани ҳокими Б. Рахманкулов “Ёшлар дафтари”га кирган туман ёшлари билан учрашди.

Учрашувда ёшлар ўз бизнесини бошлаш, ишга жойлашиш, кредит олиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Бир гуруҳ ёшларга субсидия тариқасида тикув машинаси, замонавий компьютер, устахона учун таъмирлаш анжомлари олиб бериладиган бўлди.

Учрашувда қатнашган ишсиз ёшларни яқин вақт ичида туманимизда фаолият юритувчи “Технопарк” МЧЖ ва бошқа корхоналарга ишга жойлаштириш белгилаб қўйилди.

Учрашувда ёшларга зарур маслаҳатлар берилиб, уларни қийнаётган саволларга аниқ жавоблар қайтарилди.