Ёшлар сиёсати амалда

Яшнобод туманидаги 255-мактабда туман ҳокимлиги маъсул ҳодимларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув «Ҳоким ва ёшлар учрашуви»нинг самараси ўлароқ ташкил этилди. Туманимизнинг иқтидорли спортчиларига жахон чемпионатига бориб келиш ҳаражатларини қоплаб берилган
бўлса бунга жавобан спортчиларимиз ҳам жаҳон майдонида юртимиз байроғини баландларга кўтариб нуфузли ўринлар олиб қайтишди.
Спортнинг муайтай тури бўйича 1,2 ва 3 ўринларни олиб қайтган спортчиларимиз ўзларига билдилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб келажакда бунданда юқори марраларни забт этишларини таъкидлашди.

Ундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига контракт пуллари тўланганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.