“ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан «Ёш китобхон» кўрик-танлови дастлабки саралаш босқичи ўтказилди.

Дастлаб 12 июль куни ўтказилган танловда 20 — 30 ёшдаги иштирокчилар қатнашди. Олтмиш нафар қатнашчи орасида ғолиб деб топилган уч нафар китобхон кейинги туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Жумладан, унда Фотима Абдуллаева, Аброрхўжа Ҳасанхўжаев ҳамда Ботир Маратовлар кучли деб топилдилар.

Танловнинг навбатдаги кунида 15 — 19 ёшдаги йигит-қизлар ўзаро баҳс юритишди. Унда жами 352 нафар қатнашчи ўз билимини синовдан ўтказди. Якунда  Ширин Шарипова, Осуда Ражаббоева, Сабина Жамиловалар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.

14 июль куни ўтказилган танловда 10 — 14 ёшдаги 296 нафар иштирокчи қатнашди. Улар орасидан сараланган энг билимли тўрт нафар ёш китобхон эса навбатдаги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жумладан, унда Сардор Истамов, Жамшидбек Носиров, Махсуда Худоёрова, Сабрина Азаматовалар ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz