Ёшлар – бизнинг келажагимиз!

🧑🏻‍🦱     Уларга хаётда ўз йўлини топишда ёрдам бериш юртимиз эртанги кунига қўйилган энг муҳим қадам ҳисобланади. Яшнобод туман ҳокимлигида маҳалла раисларининг ўринбосарлари билан ёшлар масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

 

👩‍🦰Туман ҳокими Бахтиёр Рахманкулов ҳар бир маҳалла кесимида ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда ёрдам бериш кераклигини айтиб ўтди.

📖“Ёшлар дафтарини” янгилаб бориш, унга кирган ёшлар билан суҳбат ўтказиб, оилавий шароитини аниқлаш ва шундан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

👨🏻‍🎓Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни вақтда маҳаллий бюджетдан «Ёшлар дафатари» учун 750 млн. сўм ажратилган. Мазкур маблағ ёшлар ҳунар ўрганиши ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун йўналтирилади.