Қабулда муаммолар ўрганилди

Бугун Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов “Гўзал” МФЙ аҳолиси учун қабул ўтказди.

Туман аҳолиси ҳокимга уй-жой олиш, соғлиғини яхшилаш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Масъулларга мурожаатларни ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш топшириғи берилди.

Бундай қабулларни Яшнобод туманининг барча маҳаллаларида ўтказиш режалаштирилган.