«Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз»

Яшнобод туманининг “Беҳизор” маҳалласида «Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз» мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Зулайхо Махкамова сўнги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор берилаётганлиги натижасида аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни мустаҳкамланганлиги ва бу ўз навбатида юртимиз ривожланишига ижобий таъсир этаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирга Бухоролик меҳмонлар ташриф буюришди. Уларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида ёшларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни орттириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.