Қандай қилиб оилавий бахтга эришиш мумкин?

Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, давлат тинч ва барқарор равнақ топади. Шу жиҳатдан оила қўрғонининг мустаҳкамлиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди.

Албатта, жамиятда намунали оилалар кўпчиликни ташкил этади. Намунали оила деганда оилавий муносабатлар маънавий мезонлар асосида қурилган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбияланган, нурли, пиру бадавлат отахон ва онахонлар кўз олдимизга келади. Уларнинг борлиги ёш оилалар учун ибрат мактабидир.

Шу билан бирга ёшларнинг бир бирига бўлган

– муомаласи;

– покиза севги муҳаббати;

– ўзаро ишончи;

– ҳурмат эътибори;

– ўй-рўзғор ишида сарамжонлик ва оилавий бюджетни тўғри режалаштириш;

– соғлом турмуш тарзига риоя этиш;

– оила аъзоларига самимий муносабатда бўлиши, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиши;

– оила сирини ошкор этмаслик;

– сабр – тоқатлилиги;

– низоли вазиятларга тўғри ёндошиш;

– кечиримли бўлиш

билан оила янада мустаҳкам бўлади.

Сиз шахсан ҳар кунги ҳаётингизда юқорида қайд этилган тавсияларга амал қиласизми? Агар ушбу маслаҳатларга амал қилаётган бўлсангиз, демак, сиз Ватанимизнинг энг бахтли, ибратли ва покиза оилаларидан бири ҳисобланасиз!

Оилангизга тинчлик ва бахт доимо ҳамроҳ бўлсин!

Зулайҳо КАМАЛХОЖАЕВА,

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари,

Яшнобод туман ФҲДЁ бўлими мудири.