“ҚОРАСУВ” КАНАЛИ АТРОФИ СЎЛИМ ГЎШАГА АЙЛАНАДИ

Шаҳримиз кундан кун чирой очиб бормоқда. Айниқса, бир пайтлар ташландиқ ва қаровсиз аҳволга келиб қолган анҳор ва каналлар атрофида амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўз қувнайди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорасув” канали мисолида ҳам шундай дейиш мумкин. Туман ҳокимлиги саъй-ҳаракатлари билан 5,4 км узунликдаги канал қирғоқлари ва атрофларида кенг ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ноқонуний қурилишлар, чиқиндихоналар бузилиб, уларнинг ўрни кўркам хиёбонга айлантирилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов “Қорасув” канали бўйлаб амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Олиб борилган ва давом этаётган ишлар сифатини кўздан кечирди.

Манба: www.yashnobodnews.uz