ҲАШАР — ЭЛГА ЯРАШАР

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 февралда қабул қилинган “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда юртимизда март-апрель ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ўтказилиши муносабати билан яшнободликлар ҳашарни баҳорнинг дастлабки кунларидан бошлаб юбордилар.

3 ва 4 март кунлари туманнинг бир қатор корхона, ташкилот, таълим ва тарбия муассасаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юмушлари амалга оширилганлиги эътиборлидир.  Бу борада айниқса, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникалар, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларининг ходим ва хизматчилари ўз фаолликлари билан бошқаларга намуна бўлишганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Манба: www.yashnobodnews.uz