ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!

 

Куни кеча Яшнобод тумани “Янгиобод” тантаналар мажмуасида 3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» муносабат билан туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, шунингдек депутатлар билан ҳамкорликда «Меҳр ва мурувват акцияси» доирасида байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбирга 180 га яқин хотин-қизлар, болалар ҳамда ветеранлар жалб қилинди. Тадбирда таниқли кўшиқчи ва хонандаларнинг куй-қўшиклари, қизиқчиларни чиқишлари ҳамда бир қатор рақсларнинг иштироки барчага манзур бўлди. Байрам сўнггида барча иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

https://t.me/yashnobod_hokimligi/13193