Ҳоким қабули

Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов 61-умумтаълим мактабида фуқароларнинг қабулини ўтказди.

Шу куни қабулда тумандаги ташкилот ва идора раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ҳоким қабулига келган ҳар бир фуқаронинг мурожаати шу масала билан шуғулланувчи масъул ташкилотга йўналтирилди.

Масъулларга мурожаатларни ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш топшириғи берилди.

Бундай қабулларни Яшнобод туманининг барча маҳаллаларида ўтказиш режалаштирилган.