«ГИМНАСТИКА БАРЧА УЧУН»

​​ «ГИМНАСТИКА БАРЧА УЧУН» МУСОБАҚАСИ

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун Республика миқёсида хотин-қизлар ўртасида гимнастика спорт тури бўйича «Гимнастика барча учун» мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Яшнобод туманининг терма жамоаси қатнашиб, якуний финал босқичида 1-ўринни эгаллади. Ғолиблар диплом, медаль ва қимматбахо совғалар билан мукофотландилар.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2022 санадаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон фармонида белгиланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.