ДЕПУТАТНИНГ ҲИММАТИ

Олийҳимматлик ва саховатлилик халқимизга хос фазилат. Буни бугун юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ўзгаришларда ҳам сезиш қийин эмас. Маҳаллаларимиздаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, кам таъминланган ва ночор оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли юмушларда ҳам замондошларимиз баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшишга интилишаётганлиги айниқса эътиборлидир.

Шозафар Шоаҳмедов Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 24-Олмос округидан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига депутат этиб сайланган. У ёш ва ғайратли тадбиркорлардан бири сифатида ҳам юрт, ҳам элимиз манфаати учун меҳнат қилиб келаётган инсонлардан бири.

Яқинда Шозафар Шоазиз ўғли ўзи депутат этиб сайланган  “Олмос” маҳалла фуқаролари билан учрашиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишга амалий ёрдам берди.

Депутат маҳалла ички йўлларини ободонлаштириш, асфальт ётқизишга бош-қош бўлди. Таъмирталаб кўчани асфальт қилишда амалий кўмак берган ҳамшаҳаримизни олмосликлар дуо қилишди., унинг келгуси ишларига баракот тилади.

Шунингдек, Шозафар Шоаҳмедов маҳалланинг оиласида ногирони бўлган хонадонлардан бирига ногиронлик аравачаси ҳадя қилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz