“КАМАЛАК” САРДОРЛАРИГА НИШОНЛАР ТОПШИРИЛДИ

Бугунги кунда Яшнобод туманида 29 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда минглаб ўғил-қизлар таълим олишяпти. Таълим-тарбия сифатини ошириш, фарзандларимизнинг эртанги кунга умид билан изланишларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Яшнобод туман Кенгаши ҳам муҳим ўрин тутади.

Куни кеча Тошкент Давлат педагогика университети қошидаги академик лицей мажлислар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан мактабларимиз бошланғич синфларида таҳсил олаётган болажонларга тантанали равишда “Камалак” сардорлари нишонлари топширилди.

Эътиборлиси, жажжи ўғил-қизлар кўксига нишонларни Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Н.Аҳмеджанов, туман прокурори О.Азимов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ф.Маҳмудхўжаевлар тақиб қўйишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz