Диққат, газ ўчирилади!

“HUDUDGAZ TOSHKENT SHAHAR” МЧЖнинг 2020 йил 22 январдаги 26-сонли махсус рухсатномасига асосан, “Ерости газ қувурлари хизмати” томонидан Яшнобод тумани Тол ариқ кўчасида жойлашган  “DAR LYUKS” МЧЖ объектида ўрта босим ерости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Ушбу ишлар бажарилиши муносабати билан 2020 йил 27 январь куни соат 12.00 дан 15.00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

Улгуржи истеъмолчилар:

— Тол ариқ 2 уй ““DAR LYUKS” МЧЖ

— Мебель цехи

— Тегирмон новвойхона жиҳозлари

— Мел цехи

— Дока хлеб.

Ишлар якунланганидан сўнг, газ таъминоти қайта тикланиши огоҳлантириш орқали амалга оширилади.

“HUDUDGAZ TOSHKENT SHAHAR” МЧЖ  юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди!

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz