🔰Жорий йилнинг 16 июн куни «Ватанпарвар» ташкилоти тасарруфидаги «Яшнобод Ўқув СТК» УК Яшнобод туманига қарашли 156- мактабда 2022 ўқув йили ёз таътили вақтида ташкил этилган «Камалак» оромгоҳида дам олаётган болалар иштирокида эстафета элементларидан иборат «Қувноқ стартлар» мусобақаси ўтказилди.
✅Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва шу билан бирга уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат. Мусобақада Флеш ва Веном жамоаси 8 та эстафета шарти борасида қизғин беллашув бўлиб ўтди.
✅Болалар хар бир шартни тезкорлик, эпчиллик, достонлик ва интизомлилик каби ахлоқий сифатларига эътибор қаратиб тенг балл билан дўстлик ғалаба қозонди.
✅Ташкилот томонидан болаларга эсдалик совғалар топширилди