ЗЕРИКИШГА ФУРСАТ ЙЎҚ!

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 155-, 161-сонли мактаблари ёшлар етакчилари томонидан “Машинасозлар» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ёзни «Камалак» билан!» лойиҳаси ташкил этилди.

Унда болажонлар учун турли хил кўнгилочар ўйинлар уюштирилди. Жумладан, «Ким эпчилу – ким чаққон», савол-жавоб, қўшиқ айтиш ва каби кўплаб қизиқарли тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда «Браво» жамоа аъзоси Шаҳло Зоирова турли хил саҳна кўринишлари билан болаларни хурсанд қилдилар. 7-сонли мусиқа мактаби ўқувчилари ҳам фаол иштирокчиларга айланишди.

«Ёзни «Камалак» билан!» лойиҳасида муносиб қатнашган ўғил-қизларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий Кенгаши томонидан ширинликлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz