КЕКСАЛАР ТУРИЗМ ОЙЛИГИ

Яшнобод туман ҳокимининг жорий йил 1 ноябрь кунида тасдиқланган баёни ижроси юзасидан туманда «Кексалар туризм ойлиги» доирасида медиа режага мувофиқ Яшнобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Оила ва хотин қизлар бўлими билан хамкорликда туманда яшовчи бир гуруҳ нуроний онахонлар ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг талабалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар давлат музейига ташриф буюришди.

Ташриф давомида нафақадаги фахрли харбийлар мехмонларга Қуролли кучларимизнинг бугунги кундаги харбий ва маънавий ютуқлари ҳамда кечаги ва бугунги мустақил Ўзбекистоннинг қуролли кучларининг салоҳияти хақида фикрларни билдиришиб ўтишди.

«Кексалар туризм ойлиги» доирасида туманимизда тадбирлар давом этмоқда.