Корхона муаммосиз ишлайдиган бўлди

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамда секторлар раҳбарлари биргаликда туманда яқин кунлар ичида ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган «SOFTSEED» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.

Келгусида ушбу корхонада юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш мақсад қилинган. Туркиянинг замонавий  технологиялари билан жиҳозланган корхонада ўрганишлар чоғида электр тармоғига уланишда муаммоларга дуч келаётгани маълум бўлди.

Якунда мазкур муаммони уч кун ичида бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати