КЎЧАЛАРИМИЗГА АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги кўчаларни таъмирлаш ва асфальт ётқизишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, куни кеча туман ҳокимлиги ташаббуси билан Мухтор Ашрафий ҳамда Элбек кўчалари кесишувидаги анчадан бери таъмир талаб ҳудудга асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Шаҳримизнинг автоуловлар энг серқатнов ҳудудида босқичма-босқич амалга оширилаётган ушбу бунёдкорлик ишларидан аҳоли беҳад мамнун. Бу ўзгаришлар ҳам йўловчилар, ҳам пиёдалар учун қулайлик яратиши шубҳасиз, албатта.

Манба: www.yashnobodnews.uz