«Маҳалла еттилиги” фаолиятига кўмак!

 

Бугун эрта тонгдан «Ал Бухорий» махалласининг худудида туман хокими Б. Рахманкулов томонидан тасдиқланган ишчи гуруҳининг саф йиғилиши ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мазмун-моҳияти, бу  «маҳалла еттилиги»нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди.

Шу ўринда, маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш,
ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш, ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш, хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш, солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ва
ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозимлини таъкидланди ва вазифалар белгилаб олинди.

Шу ўринда маҳаллани ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ижтимоий химояга мухтож оилалар холидан хабар олиш ва яна бир қанча йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар ва вазифалар белгилаб берилди.