МИБ Яшнободда алимент ундируви самарадорлиги юзасидан ишларни давом эттирмоқда

Алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари самарадорлигини ошириш юзасидан давлат раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сонли “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда 08.06.2020 йилдаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли Қарори ижросини сўзсиз таъминланиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги 66 та МФЙ иштирокида ҳамда туман Солиқ инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман бўлимлари ҳамда тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларга маҳаллабай, кўчабай рўйхат асосида ишсиз, ўзини-ўзи банд қилган ва мунтазам алимент қарзини тўламасдан келган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, ҳамкорликда белгиланган режага асосан тадбирлар олиб борилмоқда.

Натижада 2 та оила тикланиб, қолдиқдаги 7 млн. 200 минг сўм алимент пуллари ундирилди.

 Тадбирлар давом этмоқда.