Муаммолар ўрганилди, навбат — ечимга!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигида ишчи гуруҳи “Янги давр” маҳалласига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида маҳалланинг Фарғона йўли 3-тор кўчасидаги ечимини кутаётган муаммолар ўрганилинди.

 


Жумладан, пиёдалар ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида кўчага йўл белгилари қўйиш, электр симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, ёритиш чироқлари ўрнатиш, кўчани жорий таъмирлаш, газ қувурларини тартибга келтириш, ичимлик ва оқова сув қувурларини ўрнатиш каби ишларни ўн беш кун ичида амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати