“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 31-сонли оилавий поликлиникада туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан аҳолиси ўртасида “Очиқ эшиклар куни”  тадбири ўтказилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича Тошкент шаҳри координатори Л.Саиджанова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Абдуллаева, туман оилавий поликлиника бош шифокорлари, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тиббиёт бирлашмалари  координаторлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги соғлом турмуш тарзини  шакллантириш бўйича масъул ходимлар иштирок этишди.

 

“Очиқ эшиклар куни” тадбирида туманда аҳолига тиббий кўрикнинг моҳияти, ҳар бир инсон ўз саломатлиги йўлида риоя этиши зарур бўлган тартиб-қоидалар, соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида тушунчалар, яъни тўғри овқатланиш тартибига риоя этиш, жисмоний фаолликнинг фойдали томонлари ва зарарли одатларнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотларни халқ онгига етказишдаги самарали ишлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Бу тадбир кўтаринки руҳда ташкиллаштирилиб, қизиқарли кўргазмалар, келганларни тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиб, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва зарарли одатларнинг оқибатлари ҳақида индивидуал суҳбатлар уюштирилди ва эркин тарзда енгил спорт турлари билан шуғулланувчи “Эъзозли аёллар” гуруҳининг фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчиларга тўғри овқатланиш, турли касалликларни олдини олиш мавзуларига бағишланган материаллар тарқатилди.  Тадбирда барча иштирокчилар фикрини соғлом ҳаёт тарзига риоя этиш бўйича ижобий  янгиликлар билан тўлдиришга эришилди.

Бундай тадбирлар муҳокамаси ўтказилиб, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муаттар Абдуллаева бошчилигида барча оилавий поликлиника бош шифокорларининг шахсан ўзлари томонидан мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида   ёшлар ўртасида режа асосида  касалликларни олдини олишга қаратилган дарслар ўтказилаётганлиги барчани эътиборини тортди.

Иштирокчилар ўзаро фикрлар алмашилди ҳамда келгусида амалга оширишилиши режалаштирилган вазифалар  белгилаб олинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz