Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Сандиқли кўчаси 120-уй атрофида чиқинди уюмининг пайдо бўлиб, атрофнинг санитар ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилинган.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Яшнобод тумани бўлимининг Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ходимлари томонидан назоратга олиниб, тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида ҳудудга махсус техника воситалари жалб қилиниб, чиқиндилар бартараф этилди, шунингдек, ҳудуддаги бошқа объектлар ҳам инспекторлар томонидан кўздан кечирилиб, чиқиндиларни бартараф этиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.