Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Темирчи кўчаси таъмирга муҳтожлигидан шикоят қилинган.
Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 2021 – йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Яшнобод туманидаги 66 маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бажарилди. Бир вақтнинг ўзида барча камчиликларни бартараф этиш мураккаб.
Яшнобод туман ҳокимлиги коммунал бўлими мутахассислари томонидан мазкур кўча ўрганиб чиқилади ва уларнинг хулосаси асосида дастурга киритилади.
Бюджетдан молиялаштириш бошланиши билан мазкур кўча таъмирланади. Шу ўринда туманимизнинг муаммоларига бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорлик билдириб ўтамиз.
