Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Яшнобод туман Тузель 2 даҳасидаги йўл бўлагининг қониқарсиз аҳволда эканлиги тўғрисида сўз кетади. Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 2021 – йилда “Обод маҳалла”  дастури бўйичаТошкент шаҳридаги маҳалла ва ички кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фуқароларни  дам олишлари учун махсус ўриндиқлар ўрнатиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини янада яхшилаш, ҳудудни замонавий кўринишга келтириш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жорий йилда ҳам бу ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан Яшнобод туманидаги 66 маҳаллада кўплаб ишлар бажарилди. Бир вақтнинг ўзида барча камчиликларни бартараф этиш мураккаб. Ҳаммаси молияга боғлиқ эканлиги туфайли молиялаштириш ишлари амалга оширилиши билан видеомурожаатда айтиб ўтилган йўл бўлагини таъмирлаш ишлари олиб борилади.